Showtime томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловей (11-3-1, 7КО) рақиблик қилди.
Жанг 8 раундга мўлжалланган эди. Баҳодир деярли барча раундларда очколар бўйича устунлик қилди, 6-раунд охирида рақибини нокдаун ҳолатига туширди, сўнгги раунд бошида эса «пишиб етилган» нокаут рўй берди. Натижада ҳамюртимиз нокаутли сериясини давом эттирди.
Маълумот учун, бу Жалоловнинг профессионал фаолиятидаги 11-жанги бўлди. У аввалги баҳсини 18 март куни БААда ўтказиб, Камил Соколовскини 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.















