Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ. томонидан ариза келиб тушган.
«Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К. ўзини носамимий тутиб кетиб юборган», дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим қилинган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.















