18:33 / 15.06.2022
10298

Apple олти йиллик танаффусдан сўнг яна дунёнинг энг қиммат брендига айланди 

Apple брендининг нархи 947,1 млрд доллар деб баҳоланмоқда. 

Фото: Mark Makela / Reuters

Apple компанияси яна дунёнинг энг қиммат бренди мақомини олди. Бу ҳақда Brandz Top 100 Most Valuable Global Brands рейтингида маълум қилинди

Ҳозирда Apple брендининг нархи 947,1 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Бу бир йил аввалгига нисбатан 55 фоизга кўп.

Apple бренди мазкур рейтингда охирги марта 2015 йилда биринчи ўринни эгаллаган, сўнгра биринчиликни Amazon компаниясига бериб қўйганди.

Рейтингнинг юқори бешталигидан яна қуйидаги компаниялар ўрин олди:

  • Google - 820 млрд доллар;
  • Amazon - 706 млрд доллар;
  • Microsoft - 611 млрд доллар;
  • Tencent - 214 млрд.

Рўйхатнинг юқори ўнталигига McDonald`s, Visa, Facebook, Alibaba ва Louis Vuitton компаниялари кирди.

Топ-100таликка кирган барча брендларнинг умумий қиймати қарийб 8,7 трлн долларни ташкил этади. Рейтингга энг кўп бренди кирган мамлакат АҚШ бўлди, ундан кейинги ўринларда Хитой ва Европа жойлашган. 

Top