Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси миқдори маълум қилинди
Ўзбекистон ва Россия ташқи савдо айланмаси тўғрисида батафсил маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита ахборотига кўра, 2022 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси – 2,6 млрд долларни ташкил этди.
Бунда, экспорт – 700 млн доллар, импорт – 1,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Ўз навбатида, экспорт таркибида саноат маҳсулотлари 267,2 млн долларни олиб келган бўлса, турли тайёр маҳсулотлар – 146,2 млн, хизматлар – 108,6 млн доллар.
Бундан ташқари, импорт бўйича энг кўп маблағ саноат маҳсулотларига сарфланган – 717 млн доллар. Озиқ-овқат маҳсулотлари 229 млн долларга тушган, машина ва асбоб-ускуналар 224 млн долларни ташкил қилган.
Бундан олдин Ўзбекистон 4 ойда 62 та давлатга 1,1 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини сотгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
10:25 / 09.06.2026