Ўзбекистон | 13:06 / 15.06.2022
8264
3 дақиқада ўқилади

ССП ва ИТСВ вакиллари заргарлик соҳаси тадбиркорларининг муаммоларини тинглади

8 июнь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов, Заргарлик уюшмаси вакиллари ва заргарлик соҳасида фаолият юритаётган 30 га яқин тадбиркор ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – заргарлик саноатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш муҳокамасидан иборат бўлди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида соҳани янада ривожлантириш юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда республика бўйича заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида 92 та юридик шахс ва 223 та якка тартибдаги тадбиркор фаолият кўрсатмоқда.

Таъкидлаш лозим, сўнгги йилларда соҳада бир қатор шарт-шароитлар яратилди, хусусан:

  • хомашёни эркин сотиб олиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилди;
  • соҳада хомашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ҚҚСдан озод қилинди;
  • қимматбаҳо тошларни олиб кириш божхона божидан озод қилинди (2023 йил мартгача).

Бироқ ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари ва ҳажмлари камлигича қолмоқда ва ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватлари тўлақонли ишлатилмасдан келинмоқда.

Тадбир давомида:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2021 йилдаги ПҚ–4998-сонли қарорида белгиланган қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан олинишида кафолат олиш механизмида қийинчилик ва мураккабликлар вужудга келиши ва кечиктириб тўлаш муддатларининг қисқалиги;
  • Хориждан хомашёни (қимматбаҳо металлар) республика ҳудудига олиб кириб, уни қайта ишлаб экспортга йўналтиришда ва у билан боғлиқ бўлган хизматларни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган лицензиянинг талаб қилиниши;
  • Чет эл харидорининг манзилигача етказиб бериш хизматини таклиф этадиган компаниялар мавжуд эмаслиги;
  • Ўзбекистонда заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазмасини дунёдаги соҳанинг жаҳоншумул тадбири сифатида ўтказишга хорижий тажриба асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмагани;
  • Соҳада билим ва куникмага эга етук малакали кадрларнинг етишмовчилиги каби масалалар кутарилди.

Ўзбекистонда заргарлик соҳасини маҳаллий саноат сифатида иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш мақсадида, қуйидаги таклифлар ўртага ташланди:

  • заргарларга товар-хомашё биржаси орқали 360 кунга кечиктириб тўлаш шартини татбиқ этиш;
  • кафолатни бошқа тижорат банклари орқали бошқа турларини (суғурта кафолати ва бошқа кафолат турлари) амалга оширишга рухсат бериш;
  • банк кафолатини якка тартибдаги тадбиркорларга тақдим этиш ҳамда қимматбаҳо металлни металл кўринишида қайтариш имкониятини яратиш;
  • қимматбаҳо металларни республика ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилишида ҳамда қимматбаҳо металларни (ўлчовли қуймаларни) экспорт қилишда қимматбаҳо металларни экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланиш учун рухсат берувчи лицензияни расмийлаштириш талабини бекор қилиш (экспорт учун ички ва ташқи толлингга рухсат бериш).

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (Т)

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид