Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энди нуронийлар ўртасида танлов ўтказилади ва энг юқори кўрсаткичли нуронийларга 10 млн сўм берилади
Ҳар йили икки босқичли "Бир нуроний ўн ёшга масъул" танлови ўтказилади ва энг юқори кўрсаткичли нуронийлар 10 млн сўмгача рағбатлантирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарларда таркибига 15 нафардан жами 3320 нафар тажрибали, обрў-эътиборли кексалар жамланган Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тузилди.
Бундан ташқари, "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили асосида 26 минг нафардан ортиқ нуронийлар 258 750 нафар ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктирилди. Тегишли режа-график асосида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” шиори билан 80 мингдан ортиқ учрашувлар ташкил этилди.
Ёшлар тарбиясида нуронийлар бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муносиб иштирок этаётган кексаларни рағбатлантириб бориш мақсадида жойларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танлови ўтказилиши белгиланди.
Танлов Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳар йили бир марта икки босқичда ўтказилади.
Танлов низомига кўра туман ва вилоят даражасида энг юқори кўрсаткичга эришган нуронийлар “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 миллион сўмгача рағбатлантирилади. Айни кунларда ҳудудларда танловнинг сектор босқичлари якунланиб, туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026
Тошкент давлат тиббиёт университети: хорижий талабалар учун нуфузли танлов
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
17:45 / 20.10.2025