Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилги Ҳаж сафарини адо этиш учун илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага йўл олди
17 июндан 18 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:10 да Uzbekistan Airways’нинг бортида 245 нафар зиёратчи бўлган, биринчи рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) жўнаб кетди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, шу куни Тошкентдан 02:50, 04:10 ва 16:10 да худди шунча йўловчиси бўлган яна учта рейс учади. 18 июндан 30 июнгача Мадина шаҳрига Ўзбекистон етти ҳудудидан самолётлар учиши режалаштирилган.
Бу йил энг кўп зиёратчилар Наманган шаҳрига тўғри келмоқда – жами 16 та рейсда 3916 йўловчи ҳажни адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Пойтахтдан ҳажга отланганлар сони бироз камроқ – Саудия Арабистонига 15 рейсда 3587 нафар йўловчи кетиши кутилмоқда. Бортида 1209 йўловчи бўлган 5 та самолёт Қаршидан, Самарқанддан учта рейс ва 735 йўловчи, Бухородан 3 та рейс ва 717 та йўловчи, Урганчдан иккита самолётда 490 та йўловчи, Нукусдан битта рейс ва 246 та зиёратчи Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда.
Зиёратчилар аэропортга махсус автобусларда етиб келади ҳамда рўйхатдан ўтгандан сўнг кутиш зонасига жойлаштирилади. Шу билан бирга, мазкур рейслар давомида пойтахт аэропорти эстакадасида ҳаракат вақтинча чекланади ва терминалга кириш фақат йўловчилар учун бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиёратчилар яқинларига, терминал ва вокзал атрофида тирбандлик олдини олиш мақсадида, ўз яқинларини аэропортда эмас, балки зиёратчилар сафар олдидан йиғилиш жойлари – масжидларда кузатишни тавсия қилган.
Ўз навбатида, Ҳажга борадиганлар учун республика аэропортларида қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган. Тошкент аэропортида мазкур рейслар йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун «Б» зонасида иккита кутиш заллари таъмирланди ва ишга туширилди, бу ерда етарли миқдорда ўриндиқлар ўрнатилди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
17:46 / 14.05.2026
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026