Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди
Вашингтон шаҳрида 19 июн куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШ савдо вакили (USTR) ўринбосари Кристофер Уилсон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар қилди.
Суҳбат аввалида АҚШ томонига мажбурий меҳнатга қарши курашиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасидаги ишлар ҳақида маълумот берилган. USTR вакили Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқларини юқори баҳолаб, Cotton Campaign коалициясининг пахта бойкоти бекор қилинганига тўхталиб ўтган.
Бундан ташқари, савдо вакили ўринбосари USTR Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги савдо ва инвестициялар бўйича доиравий битим (TIFA) доирасида умумий устувор йўналишларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Бу орқали минтақа мамлакатларининг глобал етказиб бериш занжирига интеграциясини чуқурлаштириш учун асос яратади.
«Уилсон, шунингдек, фаолият хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича бошқа ТИФА ишчи гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилаётганини таъкидлади.
Музокаралар якунида томонлар кўп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирган», — дейилади хабарда.
Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга расмий ташрифнинг илк кунида мамлакат расмийлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказган. Жумладан, Сенат раиси АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашган.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:42 / 08.11.2025