Ўзбекистон | 11:35 / 20.06.2022
5979
1 дақиқада ўқилади

Ҳаж сафарига кетган ўзбекистонликлар 14-31 июл кунлари жўнаган йўналиши бўйича қайтади 

Ҳаж сафарига кетган ўзбекистонликлар 14-31 июл кунлари жўнаган йўналишлари бўйича қайтишади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Uzbekistan Airways” АЖ вакили маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 18-30 июн кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар Ҳаж сафарига кузатилади ва 14-31 июл кунлари худди шу йўналишлар бўйича қайтиб келади. 

Билдирилишича, ушбу мавсумда 10 900 нафар киши Ҳаж сафарига юборилди, улар Ўзбекистонга қайтишда Жидда шаҳридан парвоз қилади.

“Ҳаж-2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчилар ва 260 га яқин борткузатувчилар жалб этилади. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing-767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид