Навоийда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган суғуртачи аёл ушланди
У фаолият олиб борадиган «Ўзагросуғурта» кўчма дўконидан 9 нафар фуқаронинг шахсий ҳужжатлари, пуллар ва имтиҳон варақалари топилган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ
Навоийда имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро С.С. ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига борганида уни «Ўзагросуғурта» кўчма дўконида фаолият олиб бораётган А.И. суҳбатга тортган. Суҳбат жараёнида у С.С.га 2 млн 300 минг сўм пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилади.
ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ҳамда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.И. келишилган пулни олаётган вақтида ушланган. Шунингдек, у фаолият олиб бораётган «Ўзагросуғурта» кўчма дўконида 9 нафар фуқаронинг шахсий ҳужжатлари, пуллар ҳамда имтиҳон варақалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди
Жаҳон | 15:49
-
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишда давом этмоқда
Иқтисодиёт | 15:47
-
Bild: Киев Германиядан миллиардлаб евролик қурол-яроғ сўраяпти
Жаҳон | 15:38
-
Россияда Ўзбекистон маҳсулотларининг доимий омбори ташкил этилади
Иқтисодиёт | 15:32
Мавзуга оид

17:09 / 22.02.2025
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади

07:10 / 13.12.2024
Икки ҳудудда фуқароларга “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17:28 / 27.11.2024
Уч ҳудудда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

13:30 / 22.10.2024