Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.
Шунингдек, Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.
Қайд этилишича, мазкур департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.
Вазирлик ҳузуридаги:
- Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;
- Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.











