Ўзбекистон ва Озарбойжон темирйўл орқали юк ташиш ҳажмини оширишга келишиб олди
Боку шаҳрида «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Azәrbaycan Dәmir Yolları" вакиллари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ижобий динамикаси қайд этилди.
Қайд этилишича, мултимодал транспорт йўлаклари бўйлаб контейнер юк ташишларни ташкил этиш, транзит юк ташишларни кўпайтириш имконияти, бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар юк ташиш ҳажмини ошириш, юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, темирйўл орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан маълумот алмашиш бўйича келишиб олди.
«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, учрашув якунида тегишли баённома имзоланди.
Бундан олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев жорий йил 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиши хабар қилинганди.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиёт турли тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият юзасидан фикр алмашади, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
20:00 / 13.11.2024
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024