Ўзбекистон | 10:32 / 22.06.2022
8940
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент вилоятида хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро С.Н. ва У.Р. бошқа бир фуқаро Ж.ни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига Полша давлатига тўғридан тўғри ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Оққўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаролар Э.Н., Г.Т. ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки элчихоналардаги танишлари ёрдамида хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилиб, Г.Т.нинг пластик картасига 2021 йил 5 октябрдан 2022 йил 25 майга қадар жами 531,7 млн сўмни туширишга эришиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид