Ўзбекистон | 11:45 / 24.06.2022
10276
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда педагогика йўналишида 10 та олийгоҳ ташкил этилмоқда

Андижон, Наманган, Гулистон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч давлат университетларининг педагогикага ихтисослашган тузилмалари алоҳида ажратилиб, мустақил пединститутларга айлантириляпти. Чирчиқ ва Жиззахдаги педагогика институтларига университет мақоми берилди.

Фото: Shutterstock

Президент “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

“Нигоҳ” телеграм-канали хабарига кўра, ҳужжат билан педагогика йўналишида 10 та олийгоҳ ташкил этилмоқда. Улар қуйидагилар:

  • Урганч давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
  • Наманган давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
  • Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
  • Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финландия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финландия педагогика институти;
  • Андижон давлат университети Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
  • Бухоро давлат университети Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
  • Термиз давлат университети Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
  • Қарши давлат университети Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
  • Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
  • Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети.

 

Мавзуга оид