Ослода тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати эълон қилинди. Бу йил Наванетҳем (Нави) Пиллэй «тинчлик ва халқаро ҳуқуқни тарғиб қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун» мукофотланди.
Пиллэй хоним муқаддам БМТнинг Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналида иштирок этган, жумладан трибунал раиси бўлган. 2003 йилдан 2008 йилгача Халқаро жиноят суди (ХЖС) судяси сифатида фаолият кўрсатган. 2008–2014 йилларда эса БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари эди.
BREAKING NEWS The Norwegian Nobel Committee has decided to award the 2026 #NobelPeacePrize to Navanethem “Navi” Pillay for her efforts to promote peace and international law. #NobelPrize https://t.co/97vurspw6z
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 9, 2026
Жорий йилда дипломатия ва гуманитар фаолият соҳасидаги энг нуфузли мазкур мукофотга юзлаб кишилар тавсия этилганди.
Номзодлар рўйхати 50 йил давомида сир сақланади, шунинг учун жамоатчилик унда Доналд Трампнинг номи бор-йўқлигини ҳали узоқ вақтгача била олмайди: у бир неча йилдан бери ўзига шундай мукофот берилишини сўраб келмоқда.
АҚШ президенти «саккизта урушга чек қўйгани»ни ва мукофотга энг лойиқ одам эканини таъкидлайди.
«Улар мендайларга мукофот бермайдиган одамлар. Ва менимча, бу уларни обрўсизлантиради. Мен буни нафрат юзасидан айтаётганим йўқ», – деди Трамп шу кунларда ҳам бу масалага тўхталиб.
Манбаларга кўра, Ослодагилар Эронга қарши бошланган уруш, ҳудудий даъволар, хусусан, Гренландияга бўлган даъволар, муҳожирларга нисбатан қатъий сиёсат, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва оммавий ахборот воситаларига ҳужумлари туфайли Америка президентини муносиб номзод деб ҳисобламайди.
Шу билан бирга, Трамп Нобел қўмитасининг олтин медалига эга. 2025 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган венесуэлалик мухолифатчи Мария Корино Мачадо ўз медалини унга бериб юборганди.
У Венесуэла президенти Николас Мадуро Америка кучлари томонидан қўлга олинганидан сўнг Трампни мукофотга лойиқ деб топганди. Бироқ бунинг эвазига у Оқ уйнинг сиёсий қўллаб-қувватловига эриша олмади.
Ҳар бир Нобел мукофоти диплом, олтин медал ва 1,2 миллион доллар миқдоридаги пул мукофотини ўз ичига олади.
Олдинги лауреатлар















