Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда икки бола номаълум касалликдан вафот этди
6 ёшли қизалоқ бир неча кун аввал вафот этган 4 ёшли боланинг амакиваччаси бўлиб, улар бир ҳовлида яшашган. Шифокорлар уларнинг дардига ташхис қўя олмаган.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яна бир бола номаълум касалликдан вафот этди. У 2022 йил 20 июн куни номаълум касалликдан вафот этган 4 ёшли боланинг 6 ёшли амакиваччасидир. Қизалоқ сўнгги кунларда оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
Kun.uz манбасига кўра, шифокорлар аҳволи оғир бўлган болани бир неча кун давомида текшириб, у қандай дардга чалинганини аниқлай олмаган. Шунингдек, Самарқанд шаҳридан ёрдамга чақирилган шифокорлар ҳам болага аниқ ташхис қўя олмаган.
Орадан бир кун ўтиб, бола билан бир ҳовлида яшаган унинг амакиваччаси, 6 ёшли қизалоқнинг ҳам мазаси қочган ва у ҳам туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қариндошларининг хабар беришича, 23 июн куни тунда 6 ёшли қизча ҳам вафот этган.
Ғузорда 4 ёшли боланинг номаълум касалликдан вафот этгани юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирган. Унга кўра, вазирлик томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
«Мазкур ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ўз назоратига олган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», дейилади ССВ муносабатида.
Мавзуга оид
21:49 / 25.03.2026
“Оқсил билан стоматитнинг фарқига боришмаяпти” – водийда қорамоллар касалланиши ҳақида
19:20 / 16.03.2026
Касалланганларнинг ўлим кўрсаткичи 90 фоизгача етиши мумкин: инсониятни хавотирда ушлаб турган 10 та вирус
12:17 / 13.03.2026
Аёл жигарининг ярмини эрига берди
12:31 / 03.03.2026