Янги авиакомпания қуйидаги вакансияларни эълон қилади:
1. Ҳаво кемаси командири (ҲКК).
Талаблар:
Ёши – 55 ёшдан катта бўлмаган.
Маълумоти – учувчилар билим юрти (диплом).
Гувоҳнома – (ATPL)* авиация ходими гувоҳномаси.
Амалдаги УОЭК (ВЛЭК) хулосаси.
Иш тажрибаси – турдаги ҲКК сифатида 1000 соатдан кам бўлмаган.
ICAO шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси - IV даражадан паст бўлмаган амалдаги сертификат.
Ариза бериш вақтида парвоз ишидаги танаффус - 6 ойдан кўп бўлмаслиги.
Ариза бериш учун қуйидагилар тақдим этилади:
- парвоз дафтарчасининг сканерланган версияси ёки унинг аналоги
- ICАО 4 шкаласи бўйича ва ундан юқори бўлган инглиз тилини билиш сертификати
- ҳарбий гувоҳнома
- Гувоҳнома амалдаги УОЭК (ВЛЭК) тиббиёт хулосасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (ЎзР 61-сон АП).
2. Иккинчи учувчи (ИУ).
Талаблар:
Ёши – 50 ёшдан катта бўлмаган.
Маълумоти – учувчилар билим юрти (диплом).











