Қайд этилишича, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқ ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, юртдаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Улар:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
- Максудов Мухаммаджон - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори
- Матякубова Назира Тохтабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон тонги» газетаси бош муҳаррири
- Тошев Фармон Исхакович - Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
- Худайкулов Мухтар - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессори
- Шералиев Рахматилла - Тошкент вилояти «Чирчиқ тонги» газетаси бош муҳаррири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан
- Абасханов Рихсибой Абдилазизович - «Ёғду» нашриёти бош муҳаррири
- Амирова Шахноз Хатамовна (Шаҳноза Ғаниева) - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «О‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасаси «O‘zbekiston tarixi» телеканали лойиҳа бошловчиси
- Эшонкулов Назар Салиевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси директори ўринбосари – бош муҳаррири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

















