Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қабул-2022: Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлди
ОТМларга қабул 20 июндан бошланган бўлса-да, бунгача абитуриентлар фақат ўзларига тегишли маълумотлар асосида рўйхатдан ўтиши мумкин эди. Энди таълим йўналишлари, таълим шаклини танлаш имкони ҳам яратилди.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилмоқда.
Бу йилги қабулда абитуриентлар 5 тагача ОТМ ва йўналиш танлаши, грант устуворлигини белгилашлари мумкин. Яна асосий янгиликлардан бири абитуриентларга турли таълим шакллари: кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий таълим шаклларини бир пайтнинг ўзида танлаш имкони ҳам берилди.
Эслатиб ўтамиз, ОТМларга қабул 20 июлгача, чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига қабул эса 10 июлгача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026
Президент ректорларни огоҳлантирди
13:52 / 24.02.2026