“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” компаниясининг хабар беришича, Тошкент-Қарши йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан Самарқанд ҳамда Бухорога борадиган электропоездларнинг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Ҳаракат жадвалига кўра:

  • Тошкент-Қарши йўналишида қатновни амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан;
  • Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.

“Шу боис 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади”, дейилади компания хабарида.

Янги жадвал бўйича:

  • “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30да Тошкент Марказий вокзалидан,
  • “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15да Самарқанд вокзалидан,
  •  “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.

Шу муносабат билан 10 июлдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба куни Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлигини эслатган.