Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги соат 12:00 дан 18:00 га қадар камайтирилади. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
Фото: Kun.uzФото: Kun.uz
Қайд этилишича, бу ҳаво ҳароратининг кескин исиши сабабли поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ўзгаради (ортади).