Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мослигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқиш Конституциявий суднинг ваколати сифатида Конституцияда акс эттирилиши лозим” лигини таъкидлаб ўтганди.

Мазкур қўшимча киритишга зарурият шундан иборатки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали воситалардан бири бўлган конституциявий шикоят институтини конституциявий норма билан мустаҳкамлашдир. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришга “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонун, халқаро нормалар, хорижий давлатлар Конституциялари, шунингдек фуқаролардан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асос бўлмоқда.

Мазкур норманинг асосий мазмун-моҳияти шундан иборатки, агарда фуқаро ўзининг Конституцияда белгиланган ҳуқуқини қонун ёки унинг бирор-бир нормаси билан бузилмоқда, деб ҳисобласа, ушбу ҳужжатнинг конституциявийлигини кўриб чиқишни сўраб Конституциявий судга мурожаат (шикоят) қилиш ҳуқуқи тушунилади. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу норма мамлакатимизда фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, конституциявий қонунийликни мустаҳкамлаш, Конституция ва қонун устунлигини таъминлашга, Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур нормага ҳамоҳанг қоида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 27-моддаси 2-бандида “Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир” деб белгилаб қўйилган.

Фуқаролар ва юридик шахсларга конституциявий одил судлов органига бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқининг берилиши Конституциявий судда иш ҳажмининг ошишига сабаб бўлди. Аввалги йиллари Конституциявий судга бир йилда ўртача