Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО аъзолари Швеция ва Финландияни алянсга расман таклиф қилди
Энди бу мамлакатларнинг алянсга кириши НАТОга аъзо мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилиниши керак.
Фото: Getty Images
НАТО мамлакатлари раҳбарлари Швеция ва Финландияни алянсга аъзо бўлишга таклиф қилиш тўғрисида расмий қарор қабул қилди.
"Бугун Швеция ва Финландияни НАТОга кириш учун таклиф этишга қарор қилдик", - дейилади алянс декларациясида.
Энди бу мамлакатларнинг алянсга кириши НАТОга аъзо мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилиниши керак.
Аввалроқ Мадридда Туркия, Швеция ва Финландия Анқаранинг хавотирлари ҳисобга олинган ҳолда хавфсизлик соҳасидаги меморандумни имзолагани хабар қилинганди. Туркия ўз навбатида, Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига нисбатан эътирозидан воз кечди.
Финландия ва Швеция Россиянинг Украинага босқинидан кейин бетарафлик мақомидан воз кечиб, НАТО сафига киришга қарор қилганди, аммо бунга альянс аъзоларидан бири Туркия қарши чиқаётганди.
Ҳар икки мамлакат 18 май куни НАТО аъзолиги учун расман мурожаат қилишган, аммо Туркия бу аризалар кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиб келаётганди. Туркия ўзига замонавий қуроллар етказиб берилишига эмбарго қўйилганидан ва скандинав давлатларида Анқара террорчилар деб ҳисоблайдиган курд жангариларига бошпана берилганидан норози эди.
Мавзуга оид
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
14:54 / 28.01.2026
Орпо: Россия урушни тўхтатса, Финландия мулоқотга тайёр
10:06 / 27.01.2026
НАТО бош котиби Рютте: Европа АҚШсиз ўзини ҳимоя қила олмайди
09:47 / 26.01.2026