Жаҳон | 18:38 / 30.06.2022
9240
2 дақиқада ўқилади

Германиянинг Uniper энергетика компанияси инқироз сабабли давлатдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди 

ГФР иқтисодиёт вазирлиги Uniper билан музокара олиб бормоқда. 

Фото: Picture Alliance

Германиянинг Uniper компанияси Россия-Украина низоси фонида инқирозли вазиятга учраганини маълум қилган ва давлатдан ёрдам сўраган дастлабки йирик энергетика компанияси бўлди

Германия иқтисодиёт вазирлиги Дюсселдорфда жойлашган компания билан музокара олиб борилаётганини тасдиқлади. 

"Музокара давом этмоқда. Бунга Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида газ нархининг кескин кўтарилиши ва Россиядан суюлтирилган газ етказиш ҳажмининг камайиши сабаб бўлди", - деб маълум қилди вазирлик. 

Uniper раҳбари Клаус Дитер Маусбахнинг сўзларига кўра, ҳозирда кафолат тақдим этилиши, мавжуд кредит линиясини ошириш ва компания капиталида давлатнинг иштирок этиши кўриб чиқилмоқда. 

Uniper молиявий директори Тина Туомеланинг маълумот беришича, компания 14 июндан бери шартномада кўрсатилган газнинг атиги 40 фоизини олган.

Uniper Финландиянинг Fortum концернининг шуъба компанияси ҳисобланади. Компания шунингдек, Германия, Австрия ва Буюк Британиядаги 9та ерости газ омбори оператори ҳамдир. 

Мавзуга оид