Ўзбекистон | 10:44 / 30.06.2022
5106
2 дақиқада ўқилади

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлганларга ёрдам пули берилади

Президент қарори билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Ҳуқуқий ахборот” портали хабарига кўра, низом озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тартибини белгилайди.

Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 10 баравари миқдорида – 9 млн 200 минг сўм).

Ёрдам пуллари ушбу масалани кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссиялар қарорлари асосида берилади. Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўз лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

  • бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолияти натижадорлиги ва даромадли экани;
  • маҳалла фуқаролар йиғини ижобий тавсияси;
  • кам таъминланган ёки ёлғизлиги;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги;
  • кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги;
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётгани.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид