Ўзбекистон | 14:20 / 30.06.2022
10121
2 дақиқада ўқилади

Тошкент хорижликлар учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтингига кирди

Ҳонгконг чет элликлар учун энг қиммат шаҳар ҳисобланади.

Фото: Kun.uz

Тошкент, Душанбе ва Бишкек хорижлик мутахассислар яшаши учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олди. Маълумотлар Cost of Living City Ranking’да келтирилган.

Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 227 та шаҳар мавжуд бўлиб, ҳисоблаш энг қимматидан энг арзонига қадар амалга оширилади. 

Тошкент 221-, Душанбе 225- ва Бишкек 226-ўринни эгаллаган. 

Хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар сифатида Ҳонгконг, энг арзони эса Анқара деб тан олинган. 

Юқори нарх бўйича биринчи ўнталикка бир вақтнинг ўзида Швейцариянинг тўртта шаҳри кирди: Цюрих, Женева, Базел ва Берн. Топ-10 таликка Тел-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин ҳам кирди. 

Энг арзон шаҳарлар ўнлигидан, шунингдек, Истанбул, Карачи, Исломобод, Олмаота (219) жой олди. 

Ҳар йили кўчиб ўтиш учун энг қиммат ва арзон шаҳарларнинг бундай рейтинги тузилади. 

2021 йил ягона истиснога айланди, ўшанда COVID-19 пандемияси туфайли тадқиқот ўтказмасликка қарор қилинган. 

Шаҳарлар 200 дан ортиқ товарлар ва хизматлар, жумладан, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар хизматлар қиймати бўйича баҳоланади.

Мавзуга оид