09:17 / 04.07.2022
16620

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Комендантлик соатларида Нукус аэропорти ишламайди.

Фото: Hasan Paydoyev / “Xalq so‘zi”

Uzbekistan Airports матбуот хизмати Нукус аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик чекланиши ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу аэропорт фаолияти комендантлик соатларида (21:00 дан 07:00 гача) чекланади.

Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.

Uzbekistan Airways’нинг 3 июл куни режалаштирилган HY017/HY018 Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги қатнови бекор қилинди. Авиакомпания матбуот хизмати хабар беришича, бекор бўлган авиапарвозлар йўловчилари 4 июл куни шу йўналишдаги HY011/ HY012 рейслари билан ўз манзилларига етказилади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади авиакомпания хабарида.

Бундан олдинроқ Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поездининг битта рейси бекор қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Нукусда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилиб, бир қатор чора ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилган.

Мавзу
Қорақалпоғистондаги намойишлар
1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида тартибсизликлар кузатилди. Миллий гвардия ходимлари билан тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши яраланган, 18 киши ҳалок бўлган.
Барчаси
Top