Норвегияда бир нечта нефт ва газ қазиб олувчи корхоналар ходимлари ойлик маошлари камлигидан норози бўлиб иш ташлаш эълон қилди. Хабар қилинишича, Gudrun, Oseberg Süd ва Oseberg Ost конларида иш тўхтатилган, уларга яна тўртта кон ишчилари қўшилиши мумкин.
Норвегиянинг Equinor энергетика компанияси ҳисоб-китобига кўра, агарда иш ташлаш бошқа конларга ҳам ёйиладиган бўлса, мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми 25, нефт қазиб олиш ҳажми 15 фоизга қисқариши мумкин.
Ишчиларнинг асосий талаби – ойлик маошларни инфляция даражасига мувофиқ равишда ошириш.
Норвегия нефт ишлаб чиқариш бўйича Европада Россиядан кейин иккинчи ўринда туради.












