Ўзбекистон | 10:41 / 06.07.2022
8069
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳар йили «Ислом оламида туризм ҳафталиги» ўтказилади

Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар туризм вазирлари томонидан имзоланган келишувда белгилаб қўйилди.

Фото: Kun.uz

27–29 июнь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирлари иштирокида Ислом конференциясининг ХII сессияси ўтказилди

Жумладан, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Конференция давомида Ислом туризмини ривожлантириш бўйича Стратегик йўл харитаси, туризм инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пандемиядан кейинги даврда соҳани тиклаш, Ислом маданияти ва меросини тарғиб қилиш, сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш ва шу каби мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Азиз Абдуҳакимов Хива шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз юритди. Шу мавзуда тақдимот ўтказилди, видеофильмлар намойиш этилди. 

Шунингдек, Хива шаҳри 2024 йилдаги Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди. 2024 йилда Хива шаҳрида Туризм вазирларининг ХIII Ислом конференциясини ташкил қилиш ва ҳар йили Ўзбекистонда «Ислом оламида туризм ҳафталиги»ни ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, ИҲТ давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича резолюция ҳам қабул қилинди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид