Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат 8 июлда ялпи мажлис ўтказади
“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, шунингдек солиққа оид иккита қонун кўриб чиқилади.
5 июль куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлис қилиб, юқори палатанинг 28-ялпи мажлисини 8 июлга чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади ва унда учта қонун кўриб чиқилади:
- “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”;
- “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”.
Бундан ташқари, Давлат бюджетининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳукумат ҳисоботларини эшитиш режалаштирилган.
Шунингдек, сенаторлар дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф-муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан ҳамда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровларини юбориш масаласини кўриб чиқади.
Ялпи мажлисда экспорт ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш ва унинг номенклатурасини диверсификациялаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мамлакатда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати, шунингдек, ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари ҳам кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026