16:37 / 07.07.2022
6481

Абитуриентлар учун махсус бот ишга туширилди

Ўзбекистонда абитуриентлар учун махсус @eduuzuniversalbot ишга туширилди.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, унда энг муҳим бир қатор маълумотларни осон топиш мумкин.

Бакалавр:

  • фанлар мажмуаси—2022;
  • қабул квоталари—2022 (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий);
  • ўтиш баллари—2021 (ҳудудлар, йўналишлар кесимида).

Магистратура:

  • фанлар мажмуаси—2022;
  • қабул квоталари—2022
  • ўтиш баллари—2021 (ОТМ кесимида).

Шунингдек:

  • хорижий ҳамда нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича 2022 йил учун ўтиш баллари;
  • профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳақида маълумот, уларга 2022/2023-ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул квоталари ва фанлар мажмуасини билиш мумкин.
Top