10:45 / 07.07.2022
12523

Байрам кунлари Тошкентда автобус ва метро ҳаракати тартиби маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 9 июл санасида нишонланадиган бўлди. Байрам муносабати билан 9-12 июл кунлари ишланмайдиган ва қўшимча дам олиш кунлари ҳам маълум қилинди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг хабар беришича, шаҳар автобусларининг ҳаракати қуйидаги тартибда ташкил этилади:

  • 9 июл шанба (байрам) ва 10 июл якшанба куни – якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 11 июл душанба ва 12 июл сешанба (қўшимча дам олиш кунлари) – шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» ДУК ҳам байрам кунларидаги иш вақтларини эълон қилди. Унга кўра, 9 июлда метро поездлари тонгги соат 04:00 дан кечки 00:00 га қадар, 10, 11 ва 12 июл кунлари эса дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

«Тошкент метрополитени» масъул ходими Kun.uz’га берган маълумотга кўра, одатий иш кунларда метро поездлари ўртача 3-4 дақиқа, дам олиш кунлари эса йўловчилар кам бўлиши ҳисобига 7-8 дақиқа оралиғида қатнайди.

Top