Инглиз нашрлари Борис Жонсон бугун истеъфога чиқиши ҳақида ёзмоқда
Британия бош вазири Борис Жонсон бугун истеъфога чиққанини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг қатор нашрлари ёзмоқда.
BBC ўз манбаларига таяниб Жонсон бугун истеъфога чиқишини ёзди. Кейинчалик Mirror Британия ҳукуматидаги манбаларига асосланиб Жонсон истеъфога чиқишини хабар қилди.
Аммо Sky News'нинг ҳукуматдаги манбалари Жонсон ҳукмрон партия етакчиси сайлангунга қадар бош вазир сифатида қолиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Сайловлар эса октябрда ўтказилади.
Жонсоннинг истеъфоси ҳақида охирги вақтларда тез-тез гапирилмоқда. Чунки бир неча кун ичида Британия ҳукуматини 30 дан ортиқ ходимлар, 7 нафар вазир тарк этди. Бу эса ҳукумат раҳбари бўлмиш бош вазирнинг ҳам истеъфоси яқинлигидан нишона. Бу ҳолатга изоҳ берган Жонсоннинг ўзи ҳукумат раҳбарининг вазифаси қийин вазиятдан чиқиб кетиш эканини айтган. «Мен, албатта, бош вазир бўлиб қоламан», деганди Жонсон.
Британия қироллигининг 77-ҳукумат раҳбари бўлган Жонсон 2019 йилдан буён бош вазир бўлиб ишламоқда. У Тереза Мэйнинг истеъфосидан кейин лавозимга киришган ва Brexit жараёнини муваффақиятли якунлаганди. 2008-16 йилгача Лондон мэри бўлиб ишлаган Жонсон 2016-18 йилларда Британия ташқи ишлар вазири бўлган.
Мавзуга оид
16:19 / 09.10.2024
Британия аҳолиси мигрантлар ҳисобига сўнгги 50 йил ичида энг юқори даражада ўсди
13:20 / 04.10.2024
Евроиттифоқ ва Британия ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
09:50 / 23.09.2024