Ўзбекистон | 16:51 / 08.07.2022
5407
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» дам олиш кунларида Ўзбекистонда қулай ҳарорат бўлишини прогноз қилди.

Қайд этилишича, 9 июл куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 30–35 даражани ташкил этади, бу иқлимий қийматлардан бироз пастдир.

Қурбон ҳайитини нишонлаш кунларида республиканинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларида шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат фони қулай бўлиб, кечаси 17–22 даража, кундузи 9 июлда 30–35 даража, 10–12 июлда 32–37 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид