Ўзбекистон | 13:43 / 09.07.2022
2984
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда аниқланган молиявий камчиликлар бўйича чора кўрмаслик учун ИИБ ЖҚБ ходимига пора бермоқчи бўлган собиқ раҳбар ушланди

У ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимига аниқланган молиявий камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик учун 3 минг доллар бераётганда ушланган.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг хабар беришича, 2022 йил 6 июл куни ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи номига ИИБ ЖҚБ ходими билдирги билан мурожаат қилган.

Мурожаатда ИИБ ЖҚБ ходими ўзининг иш юритувидаги, «Сирдарё кўприклардан фойдаланиш» ДУКга нисбатан ҳужжатлар тўплами юзасидан, унинг собиқ раҳбари Д.У. ўзи раҳбарлик қилган вақтда «Сирдарё кўприклардан фойдаланиш» ДУКга нисбатан ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланган молиявий камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик ҳамда ишни ижобий ҳал этиб бериш учун 3 минг долларни пора тариқасида таклиф этаётганини маълум қилган.

Ушбу маълумотга асосан, 6 июль куни соат 15:00 ларда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Транспорт ИИО бўйича бўлими ҳамда Транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ЖҚБ ходимининг хизмат хонасида Д.У. 3 минг долларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Сирдарёда пора эвазига МЧЖга ҳисобланган 64 миллион сўм зарарни ўчирмоқчи бўлган электр тармоқлари муҳандиси ушланганди.

Мавзуга оид