Ўзбекистон | 14:08 / 12.07.2022
14705
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклади

Қозоғистонда Коронавирус тарқалишининг олиш бўйича идоралараро комиссия қарори билан, мамлакатнинг Ўзбекистон ва Россия билан чегараларидаги 12та автомобил ўтказиш пункти фаолиятига қўйилган тақиқ олиб ташланди.

Унга кўра, 2022 йил 12 июлдан бошлаб, Ўзбекистон билан чегарадаги “Целинний” ва “Сирдарё” автомобил ўтказиш пунктлари (Ўзбекистон тарафидан – мос равишда “Оқ-олтин” ва “Малик” постлари) фаолияти тикланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 июлда Kun.uz экспорт товарлари ортилган юк автомобиллари Ўзбекистондан чиқишдаги тирбандликлар сабаб узоқ вақт йўқотаётгани ҳақида репортаж эълон қилган эди. Қўшимча иккита постнинг қайта очилиши қолган постлардаги тирбандликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид