Шу кунларда дунё аҳолиси кечалари Ой борган сари “катталашиб” бораётганига гувоҳ бўлмоқда.
Space.com хабарига кўра, 13 июл Тошкент вақти билан соат 14:00 атрофида Ер сайёраси ва унинг табиий йўлдоши ўртасидаги масофа 357 264 километргача қисқаради ва бу 2022 йилдаги энг яқин масофа бўлади.
Мазкур супер Ой ҳодисасидан 9 соат-у 38 дақиқа ўтиб, Ой расман тўлади.
Аввалроқ, Ойдан олинган тупроқда илк марта ўсимлик унгани ҳақида хабар берилганди.
Айни пайтда инсоният Ойда атом электр станциясини қуриш устида бош қотирмоқда.












