Фарғона вилояти Фарғона туманида икки киши ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 13 июл куни соат 18:15 ларда, туман ҳудудидан ўтган 4Р-146 Фарғона—Чимён автомобил йўлининг 5-километрида юз берган. Ҳайдовчи А.М. (2000 йилда туғилган) Damas’ни бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.

Сўнг бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетиши натижасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.А (1964 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.

Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати

Оқибатда Damas’да бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.