Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, “Суғурта фаолияти классификатори”га қўшимча суғурта классларини қўшиш орқали кенгайтирилди.
Бунда ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мавжуд 4 та классга яна 3 та класс қўшилди. Булар:
- тартиб рақами бўйича V-класс — “Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш”;
- тартиб рақами бўйича VI-класс — “Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси”;
- тартиб рақами бўйича VII-класс — “Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш”.
Умумий суғурта соҳасидаги мавжуд 17 та суғурта класслари қаторига яна 1 та суғурта класси қўшилди. Тартиб рақами бўйича 18-класс – яъни «Тиббий суғурта».

















