Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш жойига эга бўлмаганларни реабилитация марказига жойлаштиришга доир нормалар МЖТКга ўтказилади
Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларни Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўтказиш ҳамда мазкур тоифадаги ишларнинг жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида кўриб чиқилишини белгилаш назарда тутилмоқда.
Билдирилишича, таклиф этилаётган нормалар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ва ортиқча оворагарчиликлар олдини олишга хизмат қилади.
Мажлисда мазкур ҳужжат депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
16:42 / 06.06.2025
Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
13:50 / 01.02.2025
Ўзбекистонда Корея тажрибаси асосида реабилитация хизматлари жорий этилади
22:37 / 19.07.2024
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади
07:41 / 29.02.2024