Жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашнинг янги тизими 1 декабрдан бошлаб иккита постда ишлайди
Жорий йил 7 июль кунидан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизмати стационар постида «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва назорат қилиш тизими синовдан ўтказилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, «яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили 2022 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.
Транспорт воситалари ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
Экранда акс эттирилмаган ёки «яшил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар «яшил» йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
«Қизил» йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчилари ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, улар ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади. Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
11:00 / 04.10.2024
195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди
07:20 / 20.09.2024