Reuters: Россия Ҳиндистонга нефтни дирҳамда сотмоқчи
«Роснефт» ҳиндистонлик харидорларга нефт учун тўловни дирҳамда амалга оширишни таклиф қилмоқда. БАА валютаси Москва биржасида сотилади.
Россия Ҳиндистондан нефть сотиб олувчилар нефт нархини бир қатор араб давлатларининг, жумладан Бирлашган Араб Амирликларининг валютаси - дирҳамда тўлашини истаяпти. Бундан мақсад Ғарб санкциялари таъсиридан ўзини ҳимоя қилишдир. Бу ҳақда 18 июль, душанба куни Reuters агентлиги учта манба ва тегишли ҳужжатга таяниб хабар берди. Агентлик танишиб чиққан ҳисоб-фактурага кўра, битта Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводига нефть етказиб бериш учун тўлов АҚШ долларида ҳисобланган, Россия эса тўловни дирҳамда сўраяпти. Ҳужжатда айтилишича, тўловлар Газпромбанк ҳисобрақамларига Дубайдаги вакиллик банки бўлган Mashreq Bank орқали амалга оширилиши керак.
«Роснефт» томонидан тақдим этилган рекорд чегирмалар туфайли Ҳиндистон ҳозирда Россия нефтининг Хитойдан кейин иккинчи энг йирик харидоридир. Кетма-кет иккинчи ойдирки, Россия Ҳиндистон учун Ироқдан кейин иккинчи йирик нефть сотувчиси ҳисобланади.
Reuters маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг камида иккита нефтни қайта ишлаш заводи аллақачон дирҳамда тўловларни амалга оширган. Қайд этилишича, яқин кунларда яна шунга ўхшаш тўловлар бўлади. «Роснефт» Ҳиндистонга бир қатор савдо компаниялари, жумладан Everest Energy ва Coral Energy орқали нефть етказиб беради. Июль ойидан буён бу фирмалар нефть учун тўловни дирҳамда сўрашни бошлади, дейди манбалар.
Москва биржаси дирҳамда савдони бошлашга тайёрланмоқда. Ўз навбатида, Ҳиндистон Марказий банки халқаро савдо ҳисоб-китобларини рупийда амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилди, кўпчилик экспертлар буни Ғарб санкциялари остида қолган давлатлар билан савдони ривожлантириш йўли деб кўрмоқда.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024