Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда чегара савдо зоналари тизимини яратиш таклифи билан чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда товарларни етказиб беришнинг ягона ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратишни таклиф қилди.
Бундан ташқари қуйидаги таклифлар билдирилди:
- ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;
- Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
- аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;
- Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларда навбатма-навбат ўтказиш;
- ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
- ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.
Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
18:55 / 27.02.2026
МО давлатлари ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари илк марта C5+1 форматида учрашди
21:48 / 26.02.2026
Урушнинг 4 йиллиги: Россия ва Украина қанча қурбон берди?
16:41 / 26.02.2026
Лондонда биринчи марта Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари саммити бўлиб ўтмоқда
19:11 / 25.02.2026