Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТ Ўзбекистонда аҳоли реал даромадлари ўсишига қандай ҳисса қўшаётгани ҳисоблаб чиқилди
Проғнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) Ўзбекистонда аҳоли реал даромадларининг ўсишига қандай ҳисса қўшаётганини ҳисоблади.
Институт хабарига кўра, тадқиқот чоғида оптик толали алоқа линиялари узунлиги 100 километрга ортиши аҳоли реал даромадлари 1,43 фоизга ўсишида ёрдам бериши аниқланди.
Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари сонининг 1 фоиз пунктга кўпайиши аҳоли реал даромадлари 0,9 фоизга ошишига олиб келади.
Билдирилишича, АКТ реал даромадлар ўсишига бир неча йўллар орқали ижобий таъсир кўрсатади: масалан, таълим тизимига онлайн дарслар ва курсларни жорий этиш орқали, молия ташкилотлари фаолиятининг кенгайиши, ишсизлик қисқаришига янги касблар ва иш ўринлари, жумладан онлайн-маконда ташкил этилиши орқали таъсир қилади.
Таҳлил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Ҳудудлар бўйича – 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри.
Натижалар ҳудудлар бўйича стандарт хатолар ва кластерлаштиришни ҳамда Дрисcолл-Креайнинг стандарт хатоларини ҳисобга олган ҳолда панель маълумотлари моделлари ёрдамида олинган. Ушбу моделлар ўзаро (минтақавий) ва вақт оралиғидаги боғлиқлик мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:57 / 04.05.2026
Ўзбекистонликларнинг қуёш электр энергиясини сотишдан олган даромади 9 баробарга ошди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
16:45 / 13.03.2026