Корзинка — бой тарихга эга бўлган ҳамда фаол ўсиш ва ривожланишда давом этаётган Ўзбекистондаги йирик супермаркетлар тармоғи. Сўнгги ярим йилликда компания мингдан ортиқ одамларни ишга қабул қилди, компания ходимлари сони эса 6,3 мингни ташкил қилади. Компания ходимлар ишдан қониқиш даражасини ўрганиш бўйича доимий тадқиқотлар олиб боради. Жорий йилда сўровнома иштирокчилари Корзинкада ишлашнинг 7 афзаллик жиҳатларини келтириб ўтдилар.

Корзинка биринчи иш куниданоқ расмий ишга қабул қилади.

Дилдора, дўкон бошқарувчиси

Коллежда ўқиб юрган вақтларимда, мен ўқишдан кейин ишга борардим, албатта ишим расмий эмас эди. У вақтда ҳеч ким ишим ва ойлигимга кафолат бермас, иш жадвалим эса доимий тартибга келтирилмаган эди. Мени исталган вақт ишга чақиришлари, дам олиш кунларини бекор қилишлари ёки ойлик иш ҳақимни ушлаб қолишлари мумкин эди. Яна сотувчи-консултант бўлиб ҳам ишлаганман. Унда соатлаб кўчада туриш ва маҳсулотларни ўтган-кетганларга таклиф этишим талаб қилинарди. Мен учун ҳеч қандай иш шароитлари яратилмаган эди – ҳатто стул ёки сояда туриш ҳам. Кейин эса харидорлар орасида сўровнома ўтказадиган ишга ўтдим, албатта бу сафар ҳам норасмий. У ерда ишчининг саломатлиги, кўчада қандай об-ҳаволиги раҳбариятни умуман қизиқтирмасди – асосийси – белгиланган ҳисобдаги одамларни сўровномадан ўтказиш. Ёмғирда ҳам, қорда ҳам, юқори ҳароратда ҳам ишлардим, акс ҳолда раҳбарият ишдан бўшатиш билан қўрқитарди.

Бугун ўша вақтлардаги ишим билан солиштирса, арзигулик тарафлари талайгина. Расмий ишга жойлашганда ходим юқоридагига ўхшаш ҳолатлардан қонун билан ҳимояланади. Корзинкада фақатгина меҳнат шартномаси тузилгандан сўнггина ишга киришилади. Бу ерда иш жадвали аниқ белгиланган, сменалар меъёрлаштирилган, ходимлар ва уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилинади. Қулай ва хавфсиз иш шароитлари – шунингдек, шубҳасиз, катта устунлик. Пандемия даврини эсга оладиган бўлсак: Корзинка бизни транспорт, қўшимча имтиёзлар билан таъминлади, саломатлигимиз ҳақида ғамхўрлик қилди ва ҳар қандай шароитда қўллаб-қувватлади.

Қизиқарли факт
Биринчи кундан расмий ишга жойлашиш — аввало ишчи учун кафолат. Бу дегани, сизни синов муддати давомида тўловсиз қолдиришмайди, синов муддати давомийлиги эса 3 ойдан ошмайди. У меҳнат стажига киритилади, сиз эса қонунчиликда ўрнатилган барча ҳуқуқларингиздан фойдалана оласиз (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, 84–87-моддалар).

Корзинкага “таниш-билишсиз” ишга жойлашиш мумкин.