Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 3,3 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда 2,8 млрд доллар ва 1,5 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Корея – 1,3 млрд;
- Туркия – 839 млн;
- Германия – 517 млн;
- Туркманистон – 326 млн;
- Ҳиндистон – 309 млн;
- АҚШ – 219 млн;
- Бразилия – 207 млн АҚШ доллари.
Бундан ташқари, Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 1,3 млрд;
- Россия – 1,2 млрд;
- Туркия – 908 млн;
- Қозоғистон – 625 млн;
- Қирғизистон – 483 млн;
- Афғонистон – 365 млн;
- Тожикистон – 211 млн;
- Канада – 104 млн;
- Туркманистон – 92 млн;
- Эрон – 88 млн АҚШ доллари.















