Ўзбекистон яқин келажакда катта экологик муаммога дуч келиши хавфи бор. Бу Айдар-Арнасой кўллар тизими билан боғлиқ. Кўл атрофида яшовчи аҳоли сўнгги йилларда унинг суви кескин камаяётгани ва соҳил километрларга чекинганини айтмоқда. Олдинлари сув бўлган ҳудудлар бугун оппоқ тузли майдонга айланган.

Айдаркўл Ўзбекистонда Орол денгизидан кейин иккинчи ўринда турувчи шўр кўл ҳисобланади. Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳудудида шарқдан ғарбга томон 250 километрга, эни эса шимолдан жанубга 25-30 километрга чўзилиб кетган Айдаркўл 1969-1970 йилларда пайдо бўлган. Бунгача унинг ўрни қуруқ ер, яйлов эди. 1969 йилда Қозоғистоннинг “Чордара” сув омборида сув кўпайиб, тўғонларни бузиш хавфи туғилади. Тўғон ўпирилишининг олдини олиш мақсадида очилган сув Арнасой пасттекислигига оқиб, Айдаркўл ҳосил бўлади.

Нурота туманининг Қизилча қишлоғида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Нишон бобо Жонибеков Айдаркўлнинг пайдо бўлишини шундай эслайди:

“Авваллари бу ерда Айдаркўл йўқ эди. 1969 йилда жуда қаттиқ қиш бўлди. Шунчалик қалин қор ёғдики, техникалар юролмай қолди. Отарларни кўчиришда ҳарбий техникалар, танклардан фойдаланилди. Март ойларидан қор эришни бошлади ва ҳамма жойни сув босди. Чордара сув омборида ҳам сувнинг маълум қисми қўйиб юборилди. Қанча мол бўлган, қанча отарлар бўлган, ҳаммасини кўчиришди. Кўп нарсалар, чорвачилик фермалари сувнинг тагида қолиб кетди, одамлар зўрға қочиб қутулди. Лекин ҳозир кўлнинг суви камайяпти. Сув тортилган жойлар оппоқ туз бўлиб қолди”.

Улкан сув ҳавзасининг пайдо бўлиши асосан чўл зонаси бўлган Арнасой ботиғининг наботот ва ҳайвонот оламини ҳам ўзгартириб юборган. Афсуски, бугун кўл сув сатҳининг йил сайин пасайиши оқибатида буларнинг барчаси ҳалокатга юз тутиб, катта экологик муаммога айланиш хавфи бор. 

2021 йил 16 декабрда Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган муаммоларнинг экология ва аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент