«Ўзбекистонда мини-инвазив юрак жарроҳликлари муваффақиятли амалга оширилмоқда» – кардиожарроҳ Рустам Ярбеков билан суҳбат
Юрак ишемик касаллигини (ЮИК) жарроҳлик йўли билан даволаш жадал ривожланяпти. Ўзбекистонда бундай операциялар тиббиёт фанлари доктори Рустам Ярбеков ҳамда унинг жамоаси томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда юрак жарроҳлигининг илғор марказларида сунъий қон айлантиришсиз, уриб турган юракда аорта коронар шунтлаш (АКШ) жарроҳлик амалиёти энг хавфсиз усул сифатида қўлланмоқда. Қоидага кўра, ишлайдиган юракда реабилитация вақти қисқароқ бўлиб, бу беморнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунга келиб бизнинг кардиожарроҳлар жамоасида мураккаб классик АҚШ жарроҳлик амалиётини кичик мини инвазив усул (MICSCAB техникаси) орқали амалга ошириш учун ускуналар мавжуд.
Қайд этилишича, мазкур операция 5 қовурғалар аро бўшлиқдан 6-8 см кичик кесма орқали амалга оширилади. Натижада ушбу жарроҳлик амалиёти давомида кўкрак қафаси ҳамда бошқа қисмларининг яхлитлиги сақланиб қолади. Бу эса бемор учун кам шикастлилик олиб келади.
MICSCAB усулининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Қисқа тикланиш даври;
- Касалхонада ётиб даволанишнинг қисқариши;
- Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда камроқ оғриқ ҳолатлари;
- Жарроҳлик вақтида ва ундан кейин қон қуйишга камроқ эҳтиёж;
- Яра инфекцияси хавфи йўқлиги;
- Тўш суягининг яхлитлиги бузилмайди. Кўкрак қафасини анатомо-функционал тузилиши ўзгармайди;
- Ижтимоий фаолликнинг тез тикланиши (жарроҳликдан кейин 4 ҳафта ичида) стандарт тўш суягини кесиш (стертономия) усули билан бажариладиган аорта коронар шунтлаш амалиёти билан таққослаганда (2 - 3 ой);
- Қисқа вақт ичида операциядан кейин спорт билан шуғулланиш имконияти;
- Косметик чок.
Ярбеков Рустам ординатура, аспирантура ва докторантура босқичларини Москвада, НМИС ССХ А.Н. Бакулев номида тиббиёт илмий марказида тамомлаб ва кардиожарроҳлик йўналишида малака ва амалий тажриба олиб қайтган.
20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга Рустам Ярбеков юрак бўйича 4000 дан ортиқ юқори технологияли кардиожарроҳлик операцияларини амалга оширган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида 20 дан ортиқ турдаги операциялар биринчи марта амалга оширилган. Бугунги кунда Ярбеков Рустам В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда етакчи «American Hospital» ва «Akfa Medline» хусусий клиникаларида фаолият юритмоқда.
«Жарроҳлик амалиётидан кейинги натижаларни яхшилаш учун Германияда амалиёт ўтаганимдан сўнг MICSCAB технологиясини (кичик кесма орқали операция) Ўзбекистонга олиб келдим ва уни ҳар куни муваффақиятли бажариб келмоқдаман», — дейди Рустам Ярбеков интервюда.
Юртимизда кардиохирургиянинг бундай ривожланиши бизни қувонтиради, албатта, мутахассисларимиз юракда ўтказиладиган мураккаб амалиётларни бажариши ютуғимиздир.
Шунингдек, сиз Рустам Ярбековга юрак муаммолари бўйича бепул маслаҳат учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Instagram: instagram.com/kardioxirurgiya.uz
Facebook: fb.com/kardiohirurgiya.uz
Гулмира Тошниязова суҳбатлашди Ⓣ
Мавзуга оид
10:00 / 09.10.2024
Хавфли операция: Юз кўчириб ўтказиш нима учун оммалашмаган?
13:14 / 18.09.2024
Туркияда сиам эгизаклари 14 соатлик операцияда муваффақиятли ажратиб олинди
22:20 / 05.05.2023
Дунёда биринчи марта она қорнидаги чақалоқнинг миясида операция ўтказилди
21:54 / 12.05.2022