«Шаржа» яримҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин.
БАА клуби матбуот хизмати ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи «Фотиҳ Карагюмрук» билан якуний музокаралар ўтказаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Фотиҳ Карагюмрук» бош мураббийлигига «Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло тайинланганди. Жамоа ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-поғонани эгаллаган.