Хитойнинг глобал лойиҳа орқали Россияга киритган сармояси нолга тушди
Йил бошидан бери, 2013 йилда «Бир камар, бир йўл» лойиҳаси ишга туширилгандан буён биринчи марта Хитой Россияга сармоя киритмади.
Financial Times газетасининг якшанба, 24 июль куни Green Finance & Development Center маркази ҳисоботига таяниб ёзишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ривожланиш ва ҳамкорлик лойиҳаси доирасида Россияга киритган сармояси биринчи марта нолга тушди.
Сармоянинг етишмаслиги Пекиннинг Россия билан келишувлар орқали санкцияга тушишни истамаслигидан далолат беради, деб ёзади газета. Марказ директори Кристоф Недопил Ван инвестицияларнинг қисқариши вақтинчалик бўлиши мумкинлигини тан олди, чунки Россия ва Хитой ўртасида «кучли ўзаро ҳамкорлик» мавжуд. Ван, хусусан, урушга қарамай, ХХР Россиянинг энергия ресурсларини сотиб олишни кўпайтирганини эслатди.
FT’нинг таъкидлашича, Хитой 2013 йилда дастур ишга туширилгандан бери биринчи марта Россияга сармоя киритмади. Ўтган йили Москва ва Пекин 2 миллиард долларга яқин шартнома имзолаган эди. Умуман олганда, 2013 йилдан бери Хитой Россияга 30 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. FT Россияни «Бир камар, бир йўл» лойиҳасининг асосий бенефициарларидан бири сифатида кўрсатади. 2013 йилда лойиҳа ташкил этилганидан буён Хитойнинг турли мамлакатларга жами сармояси 932 миллиард долларни ташкил этди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Хитой РФга қарши халқаро санкцияларни бир неча бор танқид қилди, деб эслатган FT. Аммо кўплаб Хитой компаниялари ўрнатилган чекловларни бузмасликка ҳаракат қилмоқда. Май ойида Россия Пекинга рекорд миқдорда нефть сотди ва Хитойнинг энг йирик нефть маҳсулотлари етказиб берувчисига айланди. Рекорд Россия нефти Хитойга катта чегирмалар туфайли сотилаётгани сабабли ўрнатилди - 33 фоизгача.
АҚШ Украинадаги уруш фонида Хитой ва Россия ўртасидаги яқинлашувдан бир неча бор хавотир билдирган. Давлат котиби Энтони Блинкен «Хитойнинг бу масалада бетарафлигига ишонмаслигини» айтди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И июль ойи ўрталарида Хитой Украинадаги урушда иштирок этмаслигини, аммо вазиятни қўл қовуштириб кузатиб ўтирмоқчи эмаслигини маълум қилди. Хитой Украинадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди, бу муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишга эътибор қаратади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
20:39
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024